2015 йилда Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш 28,9% ўсди
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон фармацевтик корхоналари тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 28,9% кўпайтириб, 674,6 млрд сўмга етказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тармоқнинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 0,7% етди (2014 йилда–0,6%). 2014 йилга нисбатан тармоқ корхоналари товарларни ташиш ва қадоқлаш учун шиша ампулалар ишлаб чиқаришни 2,8 марта, провитамин, витамин ва шу кабиларни ишлаб чиқаришни 2,3 мартага, гормон ва антибиотиклар бўлган воситалар ишлаб чиқаришни 1,3 бараварга кўпайтирдилар”, – деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат АК.
Маҳсулотларнинг энг кўп қисми Тошкент (56,4%) ва пойтахт вилояти (20,4%) корхоналари томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Тармоқнинг кичик тадбиркорлик субъектларига мансуб корхоналари ишлаб чиқаришни 2014 йилга нисбатан 1,4 мартага оширдилар
Ҳозирги вақтда республикада тармоқнинг 267 корхонаси фаолият юритмоқда, булардан 64таси 2015 йилда ташкил этилган.


