2015 йилда Ўзбекистонга 2 млндан ортиқ хорижлик ташриф буюрди

Дата: 15:58, 06-10-2016.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрган хориж фуқаролари сони 2 млндан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Ўзбектуризм” МК раиси Фарруҳ Ризаев томонидан 22-Тошкент халқаро туристик ярмаркасининг (ТХТЯ) очилиш маросимида келтирилди.

Унинг таъкидлашича, ТХТЯ соф туристик тадбир доирасидан чиқиб улгурган.

“Бугунда тадбир сайёҳлик соҳаси профессионаллари учрашиши учун йирик майдончага айланди. Бу ерда ўнлаб мамлакатларнинг туристик имкониятлари тақдимотлари, тармоқ ишиблармонларининг музокаралари, туризмни ривожлантириш мавзусида халқаро конференциялар ўтказилади”, - деди Ф.Ризаев.

Бундан ташқари, ТХТЯ Ўзбекистон имкониятларини илгари суришга хизмат қилади ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга ёрдамлашади.

Жорий йилда кўргазма 4 минг кв метр жойни эгаллаган бўлиб, унда Таиланд, Туркия, Малайзия, БАА, Сингапур, Мальдив ва бошқа мамлакатларнинг сайёҳлик ширкатлари қатнашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: