2015 йилда ўзбекистонлик ноқонуний ташувчиларга 19 млрд сўмдан зиёд миқдорда жарима солинди

Дата: 14:32, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Ўтган йилда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ИИВ ва солиқ хизмати вакиллари билан ноқонуний ташувчиларни аниқлаш мақсадларида 4,6 мингдан зиёд рейдлар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижада йўловчи ташувларини лицензиялаш бўйича 28,5 минг қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Юқоридагиларга доир материаллар тегишли органларга берилди. Ноқонуний ташиш билан шуғулланган 20 мингдан ортиқ авто эгаларига 19 млрд сўмдан зиёд миқдорда жарима солинди”, - деб таъкидлашди агентликда.

Бундан ташқари, йўловчи ташувлари билан шуғулланаётган хусусий компанияларни такшириш кучайтирилиб, улардан 18 таси тегишли рухсатларсиз қўшимча ташувларни амалга ошираётгани аниқланди.

2015 йилда жами лицензион келишувни бузганлик учун судлар қарорига кўра ташувлар билан шуғулланувчи 48 ташкилотга тегишли 60 лицензия тўхтатилиб, 7таси бекор қилинди.

$1 = 2836,87 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: