2015 йилда Ўзбекистонлик талабалар Россиянинг 24 ОТМ ўқишга кирди

Дата: 17:24, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонлик талабалар Россиянинг 24 ОТМ бюджет асосида ўқишга кирди. Бу ҳақида журналистлар билан учрашувда Россотрудничествонинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда Россия ОТМ бюджет ўринларига ўзбекитстонлик 1581 абитуриент қабул қилинди, бу ўтган йилдагига қараганда 32% кўпдир. Ўқишга кирганларнинг 58% етакчи бешта федерал университетларда ўқимоқда. Булар орасида Қозон университети етакчилик қилиб, бу ерда 341 киши ўқимоқда.

“Ўқишга кирганлар сони бўйича кейинги ўринларда Поволжье Давлат технологик университети (161 киши), Узоқшарқ федерал университети (156), Қозон илмий-тадқиқот технологик университети (155), Олий иқтисодиёт мактаби (11 киши) бормоқда”, - деди В.Шулика.

Ўзбекистонлик талабалар ошишида Россиянинг етакчи ОТМ билан тўғридан тўғри ҳамкорлик ҳам катта рол ўйнади. Натижада Ўзбекистонда 15 ОТМ иштирокида таълим кўргазмалари ўтказилди. 2015 йилда шу каби кўргазмалар Тошкентдан ташқари, Самарқанд, Бухоро, Фарғонда ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик талабалар учун 2016 йилги бюджет асосидаги жойлар ҳақидаги маълумотни Россотрудничество январ-феврал ойларида олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: