2015 йилда ўзбекистонликлар энг кўп коммунал соҳа устида шикоят қилганлар

Дата: 16:33, 06-01-2016.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига 5141 шикоят келиб тушди, бу бир йил олдингидан 416 кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шикоятларнинг 3335 (2014 йилда 3010та) ёзма ва 3086 (2649) ишонч телефони орқали қабул қилинган”, - деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизматида.

Тушган мурожаатларнинг 58% (2014 йилда – 63,4%) коммунал хизматлар соҳаларига, 20,4% (16,4%) савдо ва умумий овқатлантириш соҳасига, 9,1% (9,7%) транспорт, хизматлар ва телекоммуникация соҳаларига ва 12,6% (10,5%) бошқа соҳаларга тўғри келган.

Мурожаатларнинг энг кўп қисми Қўмитанинг марказий аппаратига (1738 та), Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига (994 та), Андижон (397 та), Тошкент (333 та) ва Хоразм (290 та) вилоятлари ҳудудий бошқармаларига келиб тушган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: