2015 йилда Ўзбекистоннинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчиси экспорт сиёсатини ўзгартириш ниятида эмас

Дата: 18:13, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистоннинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчиси экспорт сиёсатини ўзгартириш ниятида эмас, дея хабар қилади РИА Новости “Ўзавтосаноат” компаниясидаги манбага асосланган ҳолда.

Хусусан, компания экспортга жўнатиладиган автомобиллар моделларини қисқартиришни режалаштирмаяпти.

Яқинда қатор россия ОАВ General Motorsга асосланган ҳолда GM Uzbekistan жорий йилда Россияга Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Spark автомобилларини етказиб беришдан вос кечиши ҳақида хабар тарқатган эди.

“Экспорт моделлар қатори ўзгармайди, барча режаларни бажаришга ҳаракат қиламиз”, - деб аниқлаштирди агентлик суҳбатдоши. Лекин у экспорт ҳажмларини айтишдан бош тортди ва вазият жуда “оғирлигини” таъкидлаб ўтди.

2014 йил якунлари бўйича GM Uzbekistan экспорт ҳажмларини 39% - 55 мингтагача қисқартирди. Бунга асосан РФдаги талабнинг тушиб кетиши сабаб бўлди. Европа бизнеси авто ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил январ-февралда GM Uzbekistan машиналарининг Россиядаги савдоси 1,56 бараварга (3654 донага) тушиб кетган. Ўтган йили GM Uzbekistan 245,7 минг автомобиль ишлаб чиқарди (2013 йилга нисбатан +0,1%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: