2015 йилда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида 107 км автомобил йўллари реконструкция қилинади

Дата: 15:16, 31-03-2015.

Самарқанд. 31 март. ЎзТАГ – 2015 йил охирига қадар Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида 107,3 км автомобил йўллари реконструкция қилиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш бўйича “Самавтойўл” ҳудудий бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу мақсадларга 8,7 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

Айни пайтда йўлларни таъмирлаш ишлари билан биргаликда йўлларда инфраструктура объектлари – кемпинглар, меҳмонхоналар, автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчалари, газ тўлдириш компрессор станциялари, техник хизмат марказлари ҳам барпо этиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: