2015 йилда “Жиззах” ЭИҲда маиший техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона ташкил этилади

Дата: 11:02, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда “Roison Electronics” ўзбек компанияси “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудида (ЭИҲ) маиший техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, ЭИҲда электр ва газ плиталар, телевизорлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, кондиционер ва чангютгичлар ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати $26,6 млнга тенг. Йил охирига қадар компания 325 минг дона турли хилдаги маиший техникаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Корхона тўла қувват билан ишлай бошлаганда уларнинг сони 650 минг донага қадар ошади”, – деб таъкидлашди Жиззах вилояти ҳокимияти матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: