2015 йилда “Ўзкимёсаноат” қиймати $2,1 млрдлик лойиҳаларни амалга оширишга киришади

Дата: 17:36, 28-04-2015.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилда “Ўзкимёсаноат” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) қиймати $2,1 млрдлик лойиҳаларни амалга оширишга киришади. Бу тўғрида компаниянинг РИА Новости танишган дастуридан маълум бўлди.

Дастурга мамлакат раҳбари қарори билан тасдиқланган кимё саноатидаги амалдаги корхоналарни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш бўйича 10 лойиҳа кирган. Лойиҳаларни молиялаштириш $1,29 млрд хорижий инвестиция ва кредитлар, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $486,2 млн кредити, “Ўзкимёсаноат”нинг $212 млн маблағи ва ўзбек банларининг $83,7 млн кредити ҳисобига амалга оширилади.

Хусусан, дастур доирасида мамлакатнинг энг йирик кимё корхонаси - “Навоиазот” ОАЖда азот кислотаси агрегатларини реконструкция қилиш, аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ва қиймати $1,76 млрдлик поливинилхлорид (ПВХ) ишлаб чиқариш мажмуини қуриш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар 2019 йилда амалга оширилади.

Рўйхатга Ангренда (Тошкент вилояти) қиймати $214 млнлик шина заводи, Самарқандда мураккаб минерал ўғитлар (NPK) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “ФарғонаАзот”ни модернизация қилиш ҳам криитилган.

Маълумот ўрнида, “Ўзкимёсаноат” 2001 йилда “Ўзкимёсаноат” Кимё саноати корхоналари ассоциацияси асосида ташкил қилинган. Унинг таркибига 43 корхона киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: