2015 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” ялпи капиталини 19% кўпайтирди

Дата: 14:56, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк” ўз ялпи капиталини 19% кўпайтириб, уни 868,5 млрд сўмга етказди (2014 йилда – 703,4 млрд сўм), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Банкнинг низом капитали 84 млрд сўмга ўсди ва 697,9 млрд сўмни ташкил қилди. Иқтисодиёт реал тармоғига киритилган кредит киритмалари 7,22 трлн сўмдан ошди. Ҳорижий валютада берилган кредитлар 5,72 трлн сўмни ташкил қилди”, - деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

”Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида 38 мини-банк, 49 омонат кассаси, 47 махсус кассалар, 145 тўловлар қабул қилиш пункти, 88 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 53 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: