2015 йилдан бошлаб Тошкентдаги кўпхонадонли уйлар ёпиқ иссиқлик тизимига ўтказилади

Дата: 21:12, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Кейинги йилдан бошлаб пойтахтда кўпхонадонли уйларни алоҳида иссиқлик пунктлари бўлган ёпиқ иссиқлик тизимига ўтказиш бўйича ишлар бошланади, деб хабар қилди Podrobno.uz ЯА мухбирига Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев.

Якка (алоҳида) иссиқлик пунктлари – алоҳида бинода (уй подвалида) жойлашадиган ускуналар мажмуидан иборат бўлиб, у иссиқлик тармоғидан келаётган иссиқликни иситиш тизими, вентиляция ёки иссиқ сув тизимига тарқатиб бериш учун мўлжалланган.

Шундай қилиб, ёпиқ иссиқлик тизими ҳар бир кўпхонадонли уйда бойлерлар тизимини ўрнатишни кўзда тутади. Туман маъмурияти бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозирда лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилмоқда, ишларнинг ўзи эса 2015 йил бошида бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: