2015 йилдан бошлаб Ўзбекистонда статистика ҳисоботлари шакллари 12,8% қисқартирилди

Дата: 15:34, 08-01-2015.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистонда статистика ҳисоботлари шакллари 12,8% қисқартирилди. Агар 2014 йилда 141 шакл амалда бўлган бўлса, 2015 йилда уларнинг сони 125тага тушди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2015 йилдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари (кичик корхона ва  микрофирмалар) уни фақат йиллик кенгайтирилган шаклда топширадилар.

Йирик тадбикорлик субъектлари учун 5 ҳар ойлик ҳисоботлар ўрнига 1-К “Ташкилот фаолияти тўғрисидаги ҳисобот” номли ягона умумлаштирилган шакл амал қилади.

Қайд қилиш зарурки 2015 йил 1-январдан бошлаб барча ҳисобот топширувчилар уни фақат электрон шаклда интернет орқали махсус “E-stat” дастурида топширадилар.

Янгича ҳисобот шакллари Давлат статистика қўмитаси сайтида жойлаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: