2015 йилга бориб Тошкентдаги “Zenit Elektroniks” ҚК 14 минг кир ювиш машинаси ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Дата: 12:46, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – 2015 йилга бориб Тошкентдаги “Zenit Elektroniks” ҚК 14 минг кир ювиш машинаси ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлар Маҳкамасининг бунга доир қарори матни Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўпламининг 34 сонида жойлаштирилган.

Юқоридагилардан 4 минги яримавтомат ва 10 минги автомат русумидаги кир ювиш машиналари бўлади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ишлаб чиқариш аста-секин кўпайтирилади. Агар корхона 2014 йилда 3 минг яримавтомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқарса, 2015 йилда – 4 минг, 2016-йилда эса 5 минг дона кир ювиш машиналари чиқаради. Жорий йилда бу ерда 8 минг автомат русумидаги кир ювиш машиналари чиқарилиши мўлжалланган, 2015 йилда эса бундай машиналардан 10 минги ишлаб чиқарилади.

Айни пайтда яримавтомат кир ювиш машиналари бўйича локализация даражаси 58,3%, автомат кир ювиш машиналари бўйича эса 39,3% етказилиши зарур.

Бундан ташқари, “Zenit Elektroniks” ҚК 2014 йилнинг 25 августидан бошлаб божхона тўловлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар ҳам олди.

Эслатиб ўтамизки, “Zenith Electronics” ҚК ОАЖ Ўзбекистондаги етакчи маиший техника ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: