2015 йилга бориб Ўзбекистон фуқаролик судларида e-sud тизими жорий этилади

Дата: 14:54, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фуқаролик судларида ишлатишга мўлжалланган e-sud электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилмоқда. Ушбу иш Unicon.uz Илмий-техникавий ва маркетинг тадқиқотлари маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастури кўмагида амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Unicon.uz марказидан хабар қилишларича, e-sud тизими фуқаролик судларидаги иш юритишни автоматлаштириш имконини беради. Тизимни 2015 йилда тўлиқ ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Янги тизим фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқишни тезлаштириш, судга мурожаат қилаётган кишиларнинг хужжатлардан фойдаланишларини соддалаштиришга кўмаклашади. Шунингдек, тизим суд жараёнини видео орқали кузатиш ҳам мумкин бўлади.

Илгари хабар берилгани каби, тизим синов тариқасида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жорий этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: