2015 йилги Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистондан бирданига 4 клуб қатнашади

Дата: 13:26, 02-12-2014.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилги Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистондан бирданига 4 клуб қатнашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) турнир квоталарини эълон қилганидан кейин маълум бўлди.

“Ғарбий ҳудудда Ўзбекистон Саудия Арабистони, Эрон билан бирга максимал ўрин олди (“3+1”). Бу Ўзбекистон чемпионатининг уч совриндори – “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” тўғридан-тўғри чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тушишини англатади. Тўртинчи жамоа – пойтахтнинг “Бунёдкор”и эса турнирда саралаш босқичидан бошлаб иштирок этади. Унинг биринчи рақиби БААлик “Ал-Жазир” жамоаси бўлади”, – деб таъкидлашди Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: