2015 йилги Осиё кубоги: Ўзбекистон термаси ўйинларининг тўлиқ тақвими маълум бўлди

Дата: 11:21, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термасининг Осиё кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги ўйинларининг тўлиқ тақвими маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотларига кўра, Осиё Кубоги “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини 10 январ куни Сиднейда ўтказади. Унда Миржалол Қосимов шогирдлари Брисбенда КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. 2-турда ўзбекистон термасининг рақиби Хитой (14 январ), 3-турда эса Мельбурнда Саудия Арабистони (18 январ) терма жамоалари бўлади.

Эслатиб ўтамизки, 16-маротаба бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги баҳсларига бу сафар илк маротаба Австралия мезбонлик қилади. Турнир 2015 йилнинг 9-31 январ кунлари бўлиб ўтади.

Ўйинлар Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: