2015 йилнинг 1 августига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк” активлари миқдори 8 трлн сўмдан ошди

Дата: 10:30, 06-08-2015.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 августи ҳолатига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк” (ЎзСҚБ) акционерлик-тижорат банкининг активлари миқдори 8,17 трлн сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг муқобил давридаги кўрсаткичдан 407 млрд сўмга (+5,2%) кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизмати маълумотларига кўра, банк ялпи капитали миқдори 773,7 млрд сўмни ташкил қилиб, йил бошидан бери 46,2 млрд сўмга кўпайди (+6,4%). Август бошига келиб банк низом жамғармаси ҳажми 626,2 млрд сўмни ташкил этди.

ЎзСҚБнинг кредит киритмалари ўтган йилнинг муқобил давридагига нисбатан 744,7 млрд сўмга (+12,8%) кўпайган ҳолда, 6,53 трлн сўмга етди. Молия муассасасининг матбуот хизмати банкнинг деярли барча кредит киритмалари иқтисодиёт реал тармоғига йўнатлирилганини таъкидламоқда.

$1 = 2580,19 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: