2015 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик банки активлари 14,15% ўсди

Дата: 16:24, 05-05-2015.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик банки – Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ТИФ МБ ) активлари 14,15% ўсди ва 12,95 трлн сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкнинг Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан эълон қилинган чорак ҳисоботига мувофиқ, муассаса томонидан берилган кредитлар ҳажми 16,8% ошган ва 7,57 трлн сўмга етган, лизинг операциялари ҳажми 3,7% пасайиб, 490,66 млрд сўмни ташкил қилган.

Бундан ташқари, иккинчи чорак бошига келиб талаб қилиб олингунга қадар бўлган депозитлар 17,2% кўпайиб, 3,047 трлн сўмни, омонат депозитлари 137,13 млрд сўмни, тезкор депозитлар 38,6% кўпайиб, 749,17 млрд сўмни ташкил қилган.

Олинган соф даромад миқдори 80,23 млрд сўмни, соф фойда 17,65 млрд сўмни, тақсимланмаган фойда 125,26 млрд сўмни ташкил этган.

ТИФ МБ мамлакат президенти И.Каримов қарори билан 1991 йил сентябрда ташкил этилган бўлиб, активлари миқдори бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик банкидир.

$1 = 2517,80 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: