2015 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ЎзРТХБда 2,01 трлн сўмлик битимлар тузилди

Дата: 17:50, 06-05-2015.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида Ўзбек республика товар хом-ашё биржасининг барча савдо платформаларида 2,01 трлн сўмлик битимлар тузилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот марказидан хабар қилишларича, биржа савдолари орқали 1,6 трлн сўмлик товарлар сотилиб, уларнинг товар биржасининг умумий товар айланмасидаги улуши, бошқа савдо платформаларида савдо кўрсаткичлари ўсганлиги боис, 84,5%дан 80,6%гача пасайди. Энг юқори сотувлар динамикаси ярмарка савдолари тизимида қайд этилди. Бунда ҳисобот даврида ярмарка савдолари энг юқори ўсиш суръатларини намоён этди – 32,2%, ёки 231,1 млрд сўмгача.

2015 йилнинг биринчи чорагида тадбиркорлик субъектлари томонидан 1,1 трлн сўмлик маҳсулотлар сотиб олиниб (+25,5%), 401,4 млрд сўмлик (+46,9%) моллар сотилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 46,9%га ўсди. Биржанинг умумий товар айланмасида тадбиркорлар томонидан тузилган битимлар ҳажмининг улуши эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 58,2%дан 75,2%гача ўсди.

“D-xarid” давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар ҳажми 78,3 млрд сўмгача, ёки 18,6%га ўсди. Бу орқали бюджет маблағларини тежалиши 22,0 млрд сўмни ташкил этди ва ушбу кўрсаткич 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 22,5%га кўпдир. Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг сони ва уларнинг ҳажмидан 99% зиёдини ташкил этди.

“E-xarid” – корпоратив харидларининг ҳажми эса 20,1%га, яъни 80,7 млрд сўмгача кўтарилди. Бунда молия маблағларини тежалиши 2014 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 15,6 млрд сўмдан 18,4 млрд сўмгача ошди. Кичик бизнеснинг корпоратив харидлар бўйича маҳсулотларни етказиб беришдаги улуши 97% га етди.

$1 = 2517,80 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: