2015 йилнинг биринчи чорагида россия бозорида GM Uzbekistan автомобиллари сотуви 58% тушиб кетди

Дата: 13:02, 10-04-2015.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чорагида россия бозорида GM Uzbekistan автомобиллари сотуви 58% тушиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Январ-мартда Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 5411 автомобиль сотилди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 12858 донани ташкил қилган эди. Сотувлар 58% пасайди. Жорий йилнинг март ойида сотувлар ҳажми 62% пасайиб, 1757 автомобил сотилди. Солиштириш учун, ўтган йилнинг мартида 4604 машина сотилган эди”, – дейилади Европа бизнеси ассоциацияси Авто ишлаб чиқарувчилар қўмитасининг Россияда 2015 йилнинг уч ойида тижорат автомобиллари сотувига доир маълумотларида.

Ўзбек автомобилларидан ҳеч бири россия бозорида энг кўп сотилаётган 25 автомобиллар рўйхатига кирмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: