2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон кимё саноати маҳсулот ишлаб чиқаришни 7,8% оширди

Дата: 09:35, 22-04-2015.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон кимё саноати маҳсулот ишлаб чиқаришни 7,8% оширди, дейилади “Ўзкимёсаноат” ДАК ҳисоботида, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг январ-марти кунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари томонидан 518,9 млрд сўмлик маҳсулот чиқарилиб, ўсиш суръатлари 2014 йилнинг муқобил даврига қараганда 7,8% ташкил қилди. Бундан ташқари, 42,8 млрд сўмлик (+8,4%) хал истеъмоли моллари ҳам ишлаб чиқарилди. Корхоналар 320,9 минг тонна минерал ўғитлар юкладилар. Бундан 260,9 минг тоннаси азотли, 31,3 минги фосфорли, 28,7 минги калийли ўғитлардир”, – деб таъкидлашди “Ўзкимёсаноат” ДАК матбуот хизматида.

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича $4,55 млн ўзлаштирилди, Локализация дастури бўйича 48,9 млрд сўмлик маҳсулот чиқарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: