2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон прокуратураси 5 мингдан ошиқ мурожаатларни қониқтирди
Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон прокуратураси жисмоний ва юридик шахсларнинг 5 мингдан ошиқ мурожаатларни қониқтирди ҳамда ҳуқуқларни тиклади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бош прокуратура маълумотларига кўра, хусусан, Акназарова М.га Термиз шаҳар почта бўлимидан йўқотилган жўнатма учун 1,9 млн сўм миқдорда товон пули олишда, тадбиркор Раҳимова М.га “Микрокредитбанк” Шовот филиали томонидан имтиёзли кредит ажратишда, “Golden Silk” ҚКга табиий газ тармоқларига уланишда ёрдам берилган.
Яна қонун бузилиш ҳотатлари юзасидан 203 тақдимотнома чиқарилган, 374 ноқонуний буйруқ бекор қилинган, 930 шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шу билан бирга, “Тоштрансдиспетчерхизмат” унитар корхонаси бошлиғининг ноқонуний ишдан бўшатилиши ҳақидаги буйруқни бекор қилиш йўли билан Бобожонова Г. ишга қайта тикланган.