2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда қиймати 28,3 млрд сўмлик давлат активлари сотилди
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастури доирасида йил бошидан бери Ўзбекистонда 55 давлат активлари сотилди. Бу орқали 28,3 млрд сўм (Марказий банк курси бўйича $11,2 млн) маблағ туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Булардан 13 объект нол қийматида сармоядорлар томонидан 9,7 млрд сўм инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда сотилди. Бундан ташқари, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор корхоналарнинг фойдаланилмаётган ҳудудлари фойдаланилмаётган ошиқча ишлаб чиқариш майдонларини хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш натижасида 80та ана шундай майдон ва объектлар янги эгасини топди”, – дейилади Иқтисодиёт вазирлиги хабарида.
$1 = 2517,80 сўм