2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,5% ошди
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2014 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 5,5% ошиб, $6,75 млрдни ташкил қилди, деб хабар қилди душанба куни Давлат статистика қўмитаси.
Қўмита маълумотларига кўра, қўрсатилган муддатда ўзбек экспорти ҳажми 13,9% ошиб, $3,46 млрдга етган. Импорт ҳажми эса 2% пасайиб, $3,29 млрдга тушган.
Бундан ташқари, бир йил олдинги $870,5 млн салбий сальдога қарши ўлароқ, кўрсатилган муддатда $168 млн миқдорда ижобий савдо сальдоси қайд этилган.
Россия (умумий товар айланмасининг 24,5%), Хитой (12%), Қозоғистон (6,1%) ва Жанубий Корея (5,2%) республиканинг асосий савдо ҳамкорлари бўлиб қолмоқдалар.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3% пасайиб, $28,1 млрдни ташкил қилган эди. Жумладан, ўзбек экспорти ҳажми ўтган йили 6,5% пасайиб, $14,1 млрдни, импорт ҳажми эса 1% ошиб, $13,9 млрдни ташкил қилган эди.


