2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон уч кўргазмада қатнашади

Дата: 12:18, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида Ўзбекистон уч туристик кўргазмаларда иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор Ўзбекистон ҳукумати томонидан қабул қилинди.

Бу кўргазмалар 28 январ-1 февралда Мадридда (Испания) бўлиб ўтадиган FITUR-2015 туристик кўргазмаси, 22-25 январда Истамбул (Туркия) шаҳрида ўтказиладиган EMITT-2015 Шарқий Ўрта ер денгизи Халқаро туристик кўргазмаси ва 4-8 март кунлари Берлинда (Германия) бўлиб ўтадиган “ITB” халқаро туристик биржаларидир.

“Ўзбектуризм” миллий туристик компанияси маълумотларига кўра, ҳозирнинг ўзидаёқ кўргазмаларда қатнашиш учун жиддий тайёргарлик бошланган, ташкилий ва техник масалар ҳал этилиб, делегациялар таркиблари тасдиқланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: