2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $12,6 млрдни ташкил қилди

Дата: 11:35, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $12,6 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ташқи савдонинг жобий сальдоси $83,4 млнга етди. Саноат ишлаб чиқариши ҳажмлари 40,8 трлн сўмни ташкил этди (8,1% ўсиш), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 17,6 трлн сўмга (6,5%), асосий капиталга инвестициялар 18,1 трлн. сўмга (9,8%), қурилиш ишлари 11,8 трлн сўмга (18%), чакана товар айланмаси 31,7 трлн сўмга (14,8%), бозор хизматлари 40,2 трлн сўмга (13,1%) етди”, – деб таъкидланади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Январ-июнда ЯИМ 72,2 трлн сўмни ташкил қилиб, 2014 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 8,1% ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: