2015 йилнинг январ-мартида 10 мингдан ошиқ киши Ўзбекистонга доимий яшашга келди

Дата: 09:57, 03-07-2015.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг январ-мартида 10,117 минг киши Ўзбекистонга доимий яшашга келди. Бу, 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 21% (8,36 минг) кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбектуризм” миллий компанияси маълумотларига асосланган ҳолда.

Айни пайтда Ўзбекистонга доимий яшашга келганлар бўйича умумий статистика бир маромда эмас. Хусусан, 2008 йилда Ўзбекистонга 32,485 минг, 2009-йилда 52,158 минг, 2010-да 62,755 минг, 2011-да 50,655 минг, 2012-да 19,888 минг, 2013-да 28,671 минг, 2014-да 41,744 минг киши доимий яшашга келган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: