2016-2020 йилларда Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида қиймати $410 млнлик 300 инвестлойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 2016-2020 йилларда Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида қиймати $410 млнлик 300 йирик инвестлойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Йирик инвестлойиҳалардан ташқари, ҳудудий ривожланиш дастурлари доирасида яна қиймати $500 млнлик 5 минг бизнес лойиҳалар амалга оширилади. Бу эса қўшимча 100 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва 10 мингдан ошиқ иш жойлари яратишга имкон беради. Натижада мева-сабзовот маҳсулотлари чиқариш 1,5 бараварга, турли консервалар чиқариш 2 бараварга кўпаяди”, – деб таъкидлашди Озиқ-овқат саноати ассоциациясида.
2020 йилга бориб маҳсулотлар импорти ҳажмларини 2014 йилдагига қараганда 80% камайтириш, экспортни эса 2 мартага кўпайтириш кўзда тутилган.
Бугунда мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 10 минг корхона ишлаб турибди.