2016-2021 йилларда лифтларни янгилаш дастури Тошкент шаҳри бюджетига 85,8 млрд сўмга тушади
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан 2016-2021 йилларда Тошкентдаги кўпқаватли уйларда 1 минг дона лифтларни 85,8 млрд сўмга янгилаш дастури қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лифт хўжалигини янгилаш ишларининг буюртмачиси Тошкент ҳокимиятининг коммунал-эксплуатацион ҳудудий бирлашмаси бўлди. Хужжатда айтилишича, ҳокимият турар жой уйлари инвентаризацияси амалга оширилганидан кейин лойиҳа-смета хужжатларини ҳам тасдиқлайди.
Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, лифтларни алмаштиришга шаҳар бюджетидан 85,8 млрд сўм ажратилади.
Шунингдек, қарор билан 2016-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимияти Ободонлаштириш бош бошқармасини транспорт техникаси ва механизация воситалари билан жиҳозлаш дастури ҳам тасдиқланган.
$1 = 2590,38 сўм