2016 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат органлари очиқлиги мониторинги тизими ишга туширилади
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаоляти очиқлиги мониторинги тизими ишга туширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат алоқа қўмитасидан маълум қилишларича, ушбу меъёр Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ҳолатларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
Қарорда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаоляти очиқлиги мониторинги тизими 2016 йил 1 январдан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш маркази, миллий ахборот воситалари, республика нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан биргаликда жорий этилиши таъкидланган.