2016 йил апрелидан бошлаб Ўзбекистонда хожатхоналарга эга бўлмаган газ ёқилғи қуйиш шахобчаларининг ишлаши таъқиқланади

Дата: 09:36, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2016 йил апрелидан бошлаб Ўзбекистонда намунали санитария-гигиена узеллари билан жиҳозланмаган автомобилларга газ ёқилғи қуйиш шахобчалари (АГЁҚШ) ишини таъқиқлаш ҳақида қарор чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“АГЁҚШларни замонавий хожатхоналар билан жиҳозлаш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда, 2015 йилнинг 1 сентябрига қадар 125 танлаб олинган шахобчалар ўз ҳудудларида кечаю-кундуз ишловчи намунали санитария-гигиена узеллари қуришлари лозим бўлади. Акс ҳолда уларнинг фаолиятлари тўхтатилади. 2016 йилнинг 1 апрелидан бошлаб эса намунали санитария-гигиена узеллари мамлакатнинг барча АГЁҚШларида бўлиши шарт”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: