2016 йил бошида Самарқанд яқинида MAN автобусларини йиғиш бошланади
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – 2016 йил февралида JV MAN Auto Uzbekistan ўзбек-герман қўшма корхонасида пасттагли MAN A22СПГ автобусларни йиғиш бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида завод вакиллари Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида маълум қилдилар.
“UzAutoTrailer шўъба корхонасида йиғиладиган биринчи автобуслар партияси 50 донани ташкил қилади. Бугунги кунда бундай автобуснинг синов намунаси Тошкентда текширувдан ўтмоқда”, - деб таъкидлади корхона вакили.
Янги автобус 90 кишига мўлжалланган бўлиб, қуввати 310 от кучига эга Euro 5 стандартига жавоб берувчи двигател билан жиҳозланган. Биринчи босқичда корхона йирик деталлардан автобус йиғади, кейинчалик, 2022 йилга қадар босқичма-босқич бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради.