2016 йил бошидан бери Ўзбекистон майда габаритли юк машиналари импортига акциз солиғи киритди

Дата: 17:31, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 2016 йил бошидан бери Ўзбекистон двигатели ҳажми 2,5 минг куб сантиметрдан зиёд бўлмаган ва оғирлиги беш тоннадан кўп бўлмаган майда габаритли юк машиналари импортига 70% миқдорда акциз солиғи киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олдин Ўзбекистонда транспорт воситаси учун 30% миқдорда ва божхона қийматининг 20% миқдорда божхона божи амал қилар эди. Айни пайтда катта юк кўтаришга мўлжалланган юк автомобилларини олиб киришга 70% миқдорда акциз солиғи ва 30% импорт божи амал қилади.

Шу орқали ҳукумат республикага майда габаритли юк машиналари олиб киришни чекламоқда. Давлат божхона қўмиатси маълумотларига кўра, кейинги 3 йилда 16 минг юк машиналари олиб келинган, бундан 95% Хитой ва Жанубий Кореядан келтирилган.

Ушбу чекловнинг ўрнатилишини тушунарли ҳол дейиш мумкин. Олдин маълум қилингани каби, 2015 йил июлда GM Uzbekistan ҚК Chevrolet Labo мини юк автомобилини ишлаб чиқаришга киришди. У 550 кг юк кўтаради. Автомобиль “Хоразм Авто” заводида йиғилади, корхонанинг лойиҳа қуввати йилига 5 минг автомобилга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: