2016 йил декабрда ЎзРТХБ электрон савдоларидаги битимларнинг умумий ҳажми 44,8% ўсди

Дата: 12:10, 19-01-2017.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2016 йил декабрда Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) электрон савдоларидаги битимларнинг умумий ҳажми 2015 йил декабрдагига нисбатан 44,8% ўсиб, 1,1 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа маълумотларига кўра, биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми 2015 йилнинг декабрдаги 566,4 млрд сўмдан 890,1 млрд сўмгача ўсди. Биржа бозорининг валюта савдо майдончасида $10,1 млнлик биржа товарлари сотилди.

Декабрда ярмарка савдоларининг ҳажми 13,3%га ўсиб, 145,9 млрд сўмни ташкил этди. Кўриб чиқилаётган давр ичида давлат харидлари («D-xarid») тизимида 39,4 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу 2015 йилнинг декабр ойи даражасидаги кўрсаткичдир. Бюджет маблағларининг тежалиши эса 9,8 млрд сўмга етди.

Ўтган ойда “E-xarid” корпоратив харидларнинг ҳажми 2015 йилнинг декабрига нисбатан 19,4%га ўсиб, 36,7 млрд сўмни ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: