2016 йил мартда Воронеж ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов тикланади

Дата: 16:17, 19-02-2016.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – 2016 йил 28 мартдан бошлаб Воронеж ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов тикланади. Бу ҳақида “Воронеж” халқаро аэропорт матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар қилинишича, рейслар ҳафтасига икки марта душанба ва жума кунлари “Боинг 757” (190 ўрин) ва “Airbus A- 320” (150) самолётларида амалга оширилади.

Бундан ташқари, Воронеж аэропорти пассажирлари Тошкент орқали Жанубий Шарқий Осиёга дам олишга бориш имконига эга бўладилар. Ушбу йўналиш Токио, Сингапур, Дели, Бангкок, Бургас, Куала-Лумпурга учишларни ичига олади.

“Тошкентга йўналишнинг очилиши нафақат Россиянинг Ўзбекистон билан дўстона алоқаларини мустаҳкамлайди, балки “Воронеж” халқаро аэропорт йўналишлари ривожига ҳисса қўшади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: