2016 йил охирига бориб Тошкент кўчаларида видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича лойиҳани якунлаш режалаштирилмоқда

Дата: 16:33, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ - 2016 йил охирига бориб Тошкент кўчаларида видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича лойиҳани якунлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Лойиҳа Ўзбекистон пойтахти ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 11 декабрдаги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг баъзи тафсилотлари Тошкентда пойтахт ҳокимияти вакилларининг брифингида чоршанба куни маълум қилинди.

ЎзТАГ олдин хабар қилгани каби, шаҳар маъмуриятида турар жой мавзелари ичида камера ва бошқа ускуналарни ўрнатиш харажатлари аҳоли зиммасига тушиши ҳақидаги ахборотни яна бир марта тасдиқланди. Шунингдек, тижорат банклари ҳам турар жой эгалари ўртоқликларига 3-5 йиллик имтиёзли кредитлар ажратиши мумкин.

Шаҳар ҳокимияти буйруғига мувофиқ, видеокамералар кўчалар ва уйолди ҳудудларида, аҳоли илтимосига кўра, подъездларда ҳам ўрнатилиши мумкин. Бир кўп хонадонли уйда икки камера ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Шаҳар ҳокимияти вакилларининг сўзларига кўра “уйларни видеокузатув остига олиш – кўнгилли иш”. Лекин уйда яшовчи аҳоли ёки маҳалла аҳли ундан вос кечиши мумкин, аммо ҳокимият “ўз хавфсизлиги ҳақида қайғуриш”ни тафсия қилмоқда.

Видеокузатув ускуналари ўрнатиш устидан назоратни ҳокимиятлар ҳузурида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳлари амалга ошириб, улар маҳалла қўмиталари билан ҳамкорлик қилади.

Эслатиб ўтамизки, видеокузатув ускуналари ўрнатиш Миробод, Мирзо-Улуғбек, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларининг олти маҳалларида бошланди. Булар синов лойиҳалари бўлиб, бу орқали турли тизимларнинг афзаллик ва камчиликлари, зарур фойдаланиш шароитлари ва ускуналар етказиб берувчилар аниқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: