2016 йил охиригача Ўзбекистонда 135 кмдан зиёд автойўллар таъмирланади

Дата: 09:19, 11-08-2016.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – 2016 йил охиригача Ўзбекистонда халқаро ва республика аҳамиятидаги 135 кмдан зиёд автомобиль йўллари таъмирланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу мақсадларга давлат бюджетидан 225 млрд сўм маблағлар йўналтирилади. Бундан ташқари, яна 53,6 млрд сўм маҳаллий аҳамиятга эга 110 км автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ўзлаштирилади”, - деб таъкидлашди Республика йўл жамғармасида.

Бундан ташқари, Республика йўл жамғармаси барча тоифадаги автомобиль йўлларини таъминлашга 575 млрд сўм ажратиш ниятида. Ушбу кўрсаткич 100 млрд сўм ажратилган 2011 йил билан солиштирганда 5,75 мартага ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: