2016 йил охиригача Ўзбекистонда 88% аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – 2016 йил охиригача Ўзбекистонда 88% аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу режалар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилнинг 9 ойидаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлисида очиқланди.
“Ҳайъат мажлисида мамлакатимизда рақамли телевиденияга босқичма-босқич жорий этилаётгани ва ҳозирги кунда юртимиз ҳудудининг 79,5% қамраб олинганлиги маълум қилинди. 2016 йилнинг охирига қадар 10та рақамли телеузаткичлар ўрнатилади ва бу кўрсаткич 88%га етказилади”, - дейилади муассаса ахборот хизматининг хабарида.