2016 йил сўнгига қадар Ўзбекистонда болалар тиббий марказлари тармоғи қурилиши ва реконструкцияси тугалланади

Дата: 13:13, 16-07-2015.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – 2016 йил сўнгига қадар Ўзбекистонда кўппрофилли болалар тиббий марказлари тармоғи қурилиши ва реконструкцияси, шунингдек, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишлари тугаллланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, мамлакат бўйича жами 5,76 минг педиатр, 1,42 минг неонатологлар, 811 болалар жарроҳлари, 263 болалар офтальмологлари, 662 болалар невропатологлари, 800 атрофида болалар стоматологлари ва бошқа педиатрия мутахассислари ишламоқдалар.

Бундан ташқари, 2014 йилда 6,5 млн мактабгача тарбия муассасалари, мактаб, касб-ҳунар коллежлар ва академик лицейлар ўқувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шу билан бирга, кейинги 10 йилда республикада туғма нуқсонларга эга бўлган болалар туғилиши 1,3 бараварга, 6-15 ёшли болалар орасида ўткир юқумли касалликлар билан оғриш 34,4%, пневмония ҳолатлари 49,7%, бронхит 32,8%, сколиоз билан касалланиш 32,7% қисқарди.

Йилига болалар 11 турдаги касалликларга қарши режали эмлашдан ўтказилмоқда, пневмококк ва папиллома вирусига қарши икки вакцинани жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Корея Республикаси билан ҳамкорликда МДҲ ягона бўлган кўппрофилли болалар тиббий марказини қуриш бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: