2016 йил январга бориб Ўзбекистонда чарм пойабзалларга доир янги техник талаблар жорий этилади

Дата: 15:17, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йил январга бориб Ўзбекистонда чарм пойабзалларга доир янги техник талаблар жорий этилади ва у сотувчиларнинг истеъмолчиларни алдашини мураккаблаштиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунинг учун “Ўзбекчармпайабзали” ассоциацияси янги “Чарм-пойабзал маҳсулотлари ҳавфсизлиги ҳақида”ги техник талабларни (регламент) ишлаб чиқишга киришган. Бунга доир маълумотлар ассоциация сайтида эълон қилинди.

Янги талаблардан кўзланган мақсад “аҳоли ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш ва маҳсулот истеъмолчиларини алдашга олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олишдан иборат”, - дейилади ташкилот хабарида.

Лойиҳага мувофиқ, техник регламент объекти теридан олинган чармдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: