2016 йилда 1,2 мингдан зиёд ўзбек мактаблари янги ускуналар билан жиҳозланади

Дата: 16:12, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда мамлакат бўйлаб 1,2 мингдан зиёд мактабларини янги компьютерлар, электрон доскалар ва кондиционерлар билан жиҳозлашга маблағ ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  “Натижада мамлакат бўйлаб мактаблардаги замонавий ускуналар 13 минг синф-комплектларгача ва 2,6 мингдан ортиқ электрон доскаларгача кўпаяди. Бу эса мактабларни ушбу воситалар билан таъминланганлик даражасини навбати билан 91,1% ва 26,8% етказади”, - деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.

Бундан ташқари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига 217 умумтаълим мактабларида замонавий спортзаллар қурилади. Жорий йилда жамғарма 28 болалар спорт-ўсмирлар спорт мактабларини реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини янгилашни режалаштирмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: