2016 йилда Ангрен труба заводи маҳсулот экспортини 30% оширади
Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 2016 йилда мис қувурлар ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистондаги ягона корхона – Ангрен қувур заводи маҳсулот экспортини 30% зиёдга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўтган йилда биз 3 минг тонна атрофида маҳсулот экспорт қилишга эришдик. 2016 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткични 4 минг тоннага етказишни режалаштирмоқдамиз. Корхона қозоғистонлик истеъмолчиларга мис қувурлар етказиб бериш ҳақида келишув имзолади, Озарбайжон ва Россияликлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бугунда заводнинг асосий экспорт бозори Туркиядир”, - деб таъкидлашди корхонада.
Эслатиб ўтамизки, Ангрен қувур заводи “Ангрен” ЭИҲ 2013 йилда қурилган. Унинг умумий қиймати $35 млнга тенг. Технологик ускуналарни етказиб бериш ва йиғиш билан хитойнинг Jiangsu Xingrong Нigh Tech Co. Ltd ширкати, металл ва девор конструкцияларини ўрнатиш билан БААнинг SAM Building Contracting LLC ширкати шуғулланган.