2016 йилда “Асака” АТБ кичик бизнесга 1,5 трлн сўмдан зиёд кредитлар ажратди

Дата: 16:45, 19-01-2017.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Асака” акционерлик тижорат банки (АТБ) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга 1,5 трлн сўмдан зиёд кредитлар ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу жумладан, маҳаллий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни қўллаб қувватлашга 631,3 млрд сўм, хизматлар соҳасини ривожлантиришга 251,6 млрд сўм ажратилди.

Ўтган йилда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи аёлларга ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадларига 129,2 млрд сўм миқдорида, ёшларни қўллаб қувватлашга 15 млрд сўм миқдорида имтиёзли шартларда кредитлар ажратилди.

2017 йилнинг 1 январига келиб банкнинг кредит портфели ҳажми 5 трлн 318,7 млрд сўмни ташкил қилди. Буларнинг 94% ортиғи узоқ муддатли кредитлар.

Ҳозирги кунда “Асака” АТБ тармоқ тизимига 26 филиал, 83 мини банк, 298та чакана банк хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: