2016 йилда Dori-Darmon акционерлик компанияси 50 мобил дорихона очади

Дата: 13:30, 16-12-2015.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилда Dori-Darmon акционерлик компанияси мобил дорихона сифатида жиҳозланган “Дамас” автомобили сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Dori-Darmon ва GM Uzbekistan "Дамас”ларни дорихоналар сифатида жиҳозлаш юзасидан катта ишларни ўтказдилар. Хусусан, машиналар тиббий маҳсулотларни қулай етказиб бериш учун махсус мебеллар ва музлаткичлар билан жиҳозланган. Янги “ғилдиракли дорихоналар” бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларга дори воситаларини етказиб беради”, – деб таъкидлашди компанияда.

Эслатиб ўтамизки, Dori-Darmon ушбу техника паркини яратишни 2011 йилда бошлаган. Биринчи бўлиб ISUZU изотермик автофургонлари асосида 14 дорихона ишга таширилган эди. Ўтган йили компания Дамас” автомобили асосида 50 кўчма дорихона сотиб олди. Уларнинг илк рейслари Оролбўйи ва Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларига амалга оширилди.

2014 йилда “автодорихона”лар 2,1 млрд сўмлик, 2015 йилда 4,1 млрд сўмлик дори воситалари сотдилар.

$1=2780,05 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: