2016 йилда экспертлар Ўзбекистонда пахта толасини ички қайта ишлашнинг 60%га қадар кўпайишини тахмин қилмоқдалар

Дата: 12:28, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Экспертларнинг тахминларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда пахта толасини ички қайта ишлаш кўрсаткичлари 60% етиши керак, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзпахтасаноат” ассоциацияси маълумотларига кўра, 2013 йил пахтасини қайта ишлаш натижасида тайёрланган пахта толасининг сифат кўрсаткичи 94,5% етди ва ўтган йилдагидан 2,4% ошди.

Эслатиб ўтамизки, 2011 йилда пахта толасини ички қайта ишлаш кўрсаткичи 40%га тенг бўлган, ўтган асрнинг 90-йилларида эса ушбу кўрсаткич атига 7% ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: