2016 йилда GM-Uzbekistan ишлаб чиқарадиган автомобиллар моделлари қаторини янгилайди
Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – 2016 йилда GM-Uzbekistan ишлаб чиқарадиган автомобиллар моделлари қаторини янгилайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида компания делегациясининг GMнинг бош офисига ташриф натижаларга кўра маълум бўлди. Бу ерда америкада ишлаб чиқарилган янги автомбиллар намойиши ва краш-синовлар ўтказилган.
“Spark”, “Captiva” ва “Malibu” автомобиллари кўп эҳтимоли билан Асака шаҳридаги автомобиль йиғиш линиясидан олиниши мумкин”, - дейилади компания сайтидаги хабарда.
“Улар (“Spark”, “Captiva” ва “Malibu” – ЎзТАГ) АҚШда танланган янги автомобилларга алмаштирилади. Улар ҳақида ҳали кўп нарса маълум эмас, лекин америка автоҳаваскорлари сайтларидаги форумлардаги муҳокамаларга кўплаб иқтибослар мавжуд”, - дейилади хабарда.
Бошланғи маълумотларга кўра, “Spark” автомобили ўрнига багажи каттароқ ва салони кенгроқ бўлган “Sonic” модели, “Captiva” модели “Tracker” машинасига алмаштирилади, “Malibu” ўрнини эса “Impala” ёки 2016 йилги “Malibu” эгаллайди.