2016 йилда “Кафолат” суғурта компанияси 13 суғурта марказлари очди

Дата: 19:02, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда “Кафолат” суғурта компанияси Ўзбекстоннинг турли вилоятларида 13 суғурта марказлари очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу бўлинмаларнинг 9таси қишлоқ жойларида, қолган 4таси шаҳар ҳудудларида ташкил этилди.

Натижада йил якунига келиб, компаниянинг суғурта хизматларини таклиф этувчи тармоқлар географиясида 15та филиал, 38та бўлим ва 138та суғурта марказини ўзида бирлаштирган бўлинмаларнинг умумий сони 191тага етди.

2017 йилда компания қўшимча 7та янги бўлинмалар очиш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: