2016 йилда “Лукойл” Ўзбекистон жанубидаги конларни тўлиқ ўзлаштиради
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – 2016 йилда Россиянинг “Лукойл” НК мамлакат жанубидаги Қашқадарё вилоятидаги Жанубий-Ғарбий Ҳисор газконденсат конларини ўзлаштиришни якунлайди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) оператор-компания хабарига асосланган ҳолда.
“Асосий объектларни ишга тушириш 2016 йилга мўлжалланган. Киритилган сармоялар ҳажми $1 млрддан ошиқни ташкил этади, йилига қазиб олинадиган газнинг максимал миқдори 4,8 млрд кубометрга тенг бўлади”, - деб аниқлаштирилади “Лукойл Узбекистан оперейтинг компани” МЧЖ материалларида. Ушбу маълумотлар сешанба куни Тошкентда очилган Oil Gas Uzbekistan-2014 халқаро кўргазмасида эълон қилинди.
Операторнинг маълумотларига кўра, ўзлаштирилиши 2013 йил баҳорида бошланган конни тўлиқ ривожлантириш лойиҳаси қуввати йилига 4,8 млрд куб. м газга тенг бўлган комплект тайёрлаш қурилмасини, 1,8 млрд куб. м газни олдиндан тайёрлаш қурилмасини ҳамда асос саноат базаси ва инженерлик коммуникацияларини қуриш кабиларни кўзда тутади.
“Жанубий-Ғарбий Ҳисор” конида табиий газ қазиб олиш лойиҳаси 2011 йилда қуввати йилига 1,1 млрд куб. м газга тенг бўлган Журқудуқ-Янги Қизилча блокида бошланган. Бунгача ушбу блокдаги Жанубий Қизилбайроқ ва Қўшқудуқ конларида йилига 100 минг тонна нефть қазиб олинар эди.
Ҳозирги пайтда “Лукойл” Ўзбекистонда 3 лойиҳани амалга оширмоқда. Булар “Қандим-Ховузак-Шоди-Қўнғирот”, “Жанубий-Ғарбий Ҳисор” конларини ўзлаштириш ва халқаро концорциум таркибида Орол денгизининг ўзбек қисмида геология қидирув ишларидан иборат.
Биринчи икки лойиҳа доирасида компания 2018 йилга бориб 18 млрд куб. м газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Киритилган сармоялар ҳажми эса бугунги кундаги $3,2 млрддан $8 млрдгача етказилиши реждалаштирилган.