2016 йилда Москва ва Бутун Рус Патриархи Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 22:38, 10-12-2015.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилда Москва ва Бутун Рус Патриархи Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий Марказий Осиё митрополит округи синоди йиғилишида маълум қилди. Ушбу йиғилиш 9 декабрда Бишкекда (Қирғизистон) бўлиб ўтди.

Рус Православ Черкови раҳбари Тошкент епархиясига епархиянинг 145 йиллиги ва Марказий Осиё митрополит округининг 5 йиллиги муносабати билан ташриф буюради.

“Ушбу юбилей йилида Ҳазрат Патриарх Кирилл Марказий Осиё митрополит округларидан бири бўлган Ўзбекистон епархиясига ташриф буюришга қарор қилганидан жуда мамнунмиз”, - деб иқтибос келтиради митрополит Викентийнинг сўзларидан Тошкент епархияси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, 2011 йилда патриархнинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган, лекин бўлмаган эди.

Москва ва Бутун Рус Патриархи Алексий II Ўзбекистон ва Қирғизистонга ягона ташрифи 1996 йилда бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: