2016 йилда Навоий вилоятида 41 мингдан зиёд янги иш жойлари яратиш режалаштирилган
Навоий. 15 июн. ЎзТАГ – 2016 йилда Навоий вилоятида 41 мингдан зиёд янги иш жойлари яратиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
1 июнга келиб вилоятнинг меҳнат ресурслари 543,5 минг кишини ёки ҳудуд аҳолиси умумий сонининг (930,7 минг) 58,4% ташкил этади.
Меҳнат вазирлигидан хабар беришларча, вилоятда иқтисодий фаол аҳоли 443 минг нафарни (аҳолининг 82%) ташкил этиб, 99,9 минг киши ёки 18% аҳоли иқтисодий нофаолдир.
Иқтисодий фаол аҳолининг 77,5% (421,2 минги) турли соҳаларда банд. Ишсизлар 23,1 минг кишини, ишсизлик даражаси 5,2% ташкил этади.
2016 йилда Навоий вилоятида 41090 янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган. Жорий йилнинг январ-май ойларида вилоятда барча йўналишларда 14561 та иш ўринлари ташкил этилди ҳамда ойлик дастур (14822 та) кўрсаткичлари 102%га бажарилди.